«Физикавий кимё» курсида фаннинг мақсади, вазифаси ва аҳамияти, кимёвий термодинамиканинг асослари, идеал газ қонунлари, ҳолат тенгламалари ва термик коэффицентлар, иссиқлик ва иш, ҳарорат, босим, ички энергия, интенсив факторлар, термометрик шкала, термокимё, Гесс қонуни ва ундан келиб чиқадиган хулосалар, кимёвий мувозанат, стаститик термодинамика муаммолари, чизиқли термодинамика, фазавий мувозанат, эритмалар, электрокимё масалаларини тушунтириш кўзда тутилади.