Ушбу амалий машғулотлар тўплами русийзабон таълим йўналишида ўқиётган бакалаврларга мўлжалланган бўлиб, aмалий машғулотлар, амалий дарс ишланмалари, мустақил иш топшириқлари ва ақлий ҳужум саволларни ўз ичига олади. Амалий машғулотлар замонавий педтехнология талабларига мос равишда тайёрланиб, унда ўқув мақсадлари, вазифалари, назорат саволлари ва мустақил иш топшириқлари келтирилган. Шунингдек, ҳар бир мавзу бошида фанни ўқитиш технологик харитаси келтирилган, охирида мавзуга оид топшириқлар берилган. Ҳар бир амалий машғулот давомида муайян матн устида иш олиб борилади ва тилшунослик былимларига оид маълум назарий билим бериш кўзда тутилади. Ўзлаштириш осон ва самарали бўлишини кўзлаб, имлога оид қоидалар бошка бўлим материаллари билан кўшиб баён этилади.