Ҳар қандай мамлакатнинг эртанги куни, келажак тараққиёти биринчи галда халқнинг, ёшларнинг жисмоний ва маънавий камолоти билан ўлчанади. Айни пайтда халқнинг жисмоний, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, бу борада тегишли заҳираларни шакллантириш ХХI асрда тараққиёт ва юксалиш кафолатига айланиб бормоқда.