Услубий кўрсатма талабаларнинг «Информатика» фанидан «MS DOS операцион тизимида каталог ва файллар билан ишлаш» ва «Norton Commander қобиқ дастуридан фойдаланиш» мавзусида лаборатория ишлари, амалий машғулотларни бажаришлари ҳамда мустақил ишлашлари учун мўлжалланган. Услубий кўрсатмада операцион тизим нима ва унинг турлари, вазифаси, файл ва каталог тушунчалари, Norton Commander қобиқ дастури, унинг вазифаси, имкониятлари бўйича маълумотлар берилган.