Гельминтозлар–одам, ҳайвонлар ва ўсимликлар касаллиги бўлиб, паразит гижжалар чақиради. Паразитар касалликлар этиологик тизимни 85-90% ни гижжалар, 10-15% ини протозоозлар ташкил қилади.
Ибн Сино ўз асарларида гижжа касалликларининг хусусиятларини тас¬вирлаб берган. У одам ичагида яшайдиган қуртлар (гижжалар) ана шундай касалликларга сабаб бўлади, деб ҳисоблаган. Ибн Сино қуртларнинг 4 турини тасвирлаб берган, бу тасвирлар замонавий маълумотларга ҳам тўғри келади; йирик ва узун қурт¬лар (чамаси, тасмасимон гижжалар), думалоқ қуртлар (аф¬тидан, трихинелла, аскарида, қилбош гижжалар), япалоқ қуртлар -«қовоқ уруғлари» (чамаси, сўрувчи қуртлар) ва майда қуртлар (афтидан, острицалар). Унинг фикрига қараганда, «қовоқ уруғлари», сўнгра узун қуртлар, «орқа тешикни қаттиқ қичиштирадиган» майда қуртлар организмга ҳаммадан кўпроқ зиён етказади ва буларни ҳайдаб тушириш қийинроқ бўлади. Қуртлар кўпинча болалар, ўсмирлар ва кексаларда учрайди. Бу гижжалар одамга асосан ухлаб ётган пайтида ва кечқурун аксари кузда (ифлосланган меваларни кўп истеъмол қилиш натижасида) юқади.