Қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш технологияси – юқори, сифатли, таннархи паст, экологик тоза ҳосил етиштиришни таъминлайдиган, экинларнинг биологик хусусиятлари, тупроқ ─ иқлим шароитига мос келадиган агротехник тадбирлар мажмуасидир. Экинларни етиштириш технологиясида асосий ва экишдан олдин тупроқни ишлаш, ўғитлаш, уруғни экишга тайёрлаш, экиш, экин парвариши, ҳосилни йиғиш технологик тадбирлари барча экинларда бажарилади. Айрим экинларни етиштиришда ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, уларга дуккакли экинлар уруғини инокуляция қилиш, толали экинлар поясини сувда ивитиш тадбирлари киради.