Бугунги кунда мамлакатимизда қабул қилинган «Таълим тугрисида» ги қонун, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» асосида олий таълим сохасида ўзига хос ислохатлар утказилмокда. Жумладан, ўкув жараёнида янги педагогик технологиялар жорий этилмокда, айникса, талабаларни мустакил иш олиб боришга, мустакил фикрлашга ўргатиш бош масалага айланмокда. Бу жараён бошка ўқув фанлари қатори «Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқаришини ташкил этиш» фанини ўқитиш, шу асосда талабаларда Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқаришини ташкил этишни шакллантириш ва ривожлантириш юзасидан кўникмалар хосил қилишни тақазо этмокда. Юкоридагиларни хисобга олган холда, мазкур фан буйича амалий машгулотларни бажариш учун услубий кўрсатмалар тайёрланди. Услубий кўрсатма ФХБ, таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган.