Таълим жараёнида педагог билан ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорлик фаолиятига хос ижтимоий психологик уйғунликни ташкил этиш, таълим субъектларини мустақил, ижодий фикрлашга ўргатиш улардаги психологик компетентликни шакллантиришга хизмат қилади. Зеро, онтогенетик ривожланишнинг ўсмирлик даври энг мураккаб ҳамда психологик инқирозлар билан уйғунлашиб кетган, қуввати юқори, шижоатли, янгиликка чанқоқ, оламни ўзлаштиришга интилувчан, мустақилликка мойил, эгилувчан, хулқ-атворида ижтимоий меъёрларнинг шаклланиши жадал суръатлар билан кечадиган давр бўлиб ҳисобланади