Тадқиқотнинг мақсади кон транспорт тизимларида ростланувчи электр юритмалар асосида конвейерлар энергия самарадорлигини ошириш имконини берувчи энергия ва ресурс тежовчи технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади халқаро хусусий ҳуқуқда чет эл ҳуқуқи нормаларини қўллашнинг тартибга солинишини янада такомиллаштириш
ва ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади уй-жой коммунал хўжалигини инновацион ривожлантиришда ахборот, логистика, таълим ва илғор технология билан уйғунлаштиришни такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
Тадқиқотнинг мақсади жиноят субъекти институтини тартибга солувчи жиноят қонуни нормалари ва уларни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
Тадқиқотнинг мақсади тадбиркорлик субъектлари мулкий асосларининг ҳуқуқий режими моҳияти ҳамда уни амал қилиш чегараларини аниқлаш ҳамда мулкий асосларни қўллашнинг ҳуқуқий механизмларини ривожлантиришга оид асосий йўналишлар ва устувор жиҳатларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади инвестиция шартномаларининг фуқаролик ҳуқуқий тартибга солиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятини самарали ҳуқуқий-тартибга солиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ривожлантириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади замонавий ГАТ технологияларини қўллаган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани суғориладиган ўтлоқи-алювиал тупроқларининг рақамли агрокимёвий харитограммаларини яратиш ва шу асосда қишлоқ хўжалиги экинлари учун мақбул ўғит меъёри ва муддатларини белгилаш ҳамда тупроқ агрокимёвий текширув ахборот-таҳлилий тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади кичик ёшдаги болаларда шифохонага боғлиқ бўлган зотилжам ривожланишининг патогенетик механизмларини хисобга олган ҳолда диагностика ва даволаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади ўзбек-инглиз адабий жараёнидаги поэтик янгиланишлар ва уларнинг юзага келишига таъсир этган омилларни жаҳон адабиёти аспектида яхлит илмий-назарий қараш ҳамда тушунчалар маҳсули эканлигини тарихий ҳақиқатнинг бадиий-эстетик ифодаси орқали очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Навоий форсий меросининг Шарқ адабиётида тутган ўрнини ва «Девони Фоний»нинг ўзига хос бадиий қурилиши, жанрлар таркиби ва бадииятини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Crotalaria alata ва Crotalaria sp. ўсимлигининг турли органларидаги углеводлар комплексини тадқиқ қилиш, галактоманнанларнинг кимёвий тузилишининг структуравий хусусиятларини аниқлаш ва уларнинг ўзига хос биологик фаоллигини, шунингдек халқ хўжалигида қўллаш йўлларини излашдан иборат.