Биз бугун тараққиётнинг янги ўзига хос босқичига қадам қўйдик, яъни “кучли давлатдан- кучли фуқаролик жамиятига ” ўтиш йўлидан изчил бормоқдамиз. Зеро, юртбошимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, ”мустақил тараққиётимизнинг ўтган даврида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилар эканмиз, уларни ҳаққоний баҳолаш ва ислоҳотлар дастурига маълум ўзгартиришлар киритиш билан бирга биринчи навбатда эртанги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш йўлидаги изчил ҳаракатларимизни кучайтиришимиз, уларни янги, янада юқори босқичга кўтаришимиз даркор ”. Айни пайтда бу вазифаларни узлуксиз хал этишнинг энг муҳим омили жамиятимиз фуқароларининг бурчи, масъулияти ва эркинлигини қай даражада англай олиши, унга онгли муносабати ва ёндашувларига кўп жиҳатдан боғлиқ.