Тадқиқотнинг мақсади мошнинг жаҳон генофондини комплекс ўрганиш асосида, республикамиз тупроқ-иқлим шароитига мос, морфобиологик ва қимматли-хўжалик белги ва хусусиятларига эга, тик ўсувчи, механизация ўримига яроқли, дуккаклари чатнамайдиган, йирик донли, юқори ҳосилдор ва экспорт талабларига жавоб берадиган мош навини яратиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этиш, яратилган янги навни патентлаштиришдан иборат.