Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини солиқ механизми воситасида тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган илмий-услубий ва амалий таклифларни ишлаб чиқиш.
Мустақиллик даври ўзбек романларидаги поэтик янгиланишлар ва уларнинг юзага келишига таъсир этган омилларни жорий адабий жараён контексти ва жаҳон адабиёти аспектида яхлит назарий қараш ва тасаввурлар ҳосиласи сифатида ойдинлаштириш, ўзгаришларнинг тарихий-ҳаётий ва эстетик асосларини кўрсатиш.
Автоном таъминлаш манбаларининг иш режим-ларини назорат қилиш ва бошқариш тизимлари учун юқори дифференциал сезувчанлик, аниқлик, ишончлилик ва статик тавсифларнинг кенг чизиқли майдонига эга бўлган ўзгармас ток магнитомодуляцион ўзгартиргичларини ишлаб чиқиш.
Маҳаллий хомашёлар асосида ацетилен ва пиридинли хосилаларини буғ фазада гидратациялаш учун янги таркибли катализаторлар ишлаб чиқариш ва технологияларни яратиш.
Тадқиқотнинг мақсади республика тупроқ-иқлим шароитида ҳосилни кам шикастлаган ҳолда картошканинг ковлаб олиш тўлиқлигини таъминлаб, энергия ва материал тежайдиган картошка ковлагични ишлаб чиқиш ва унинг параметрларини асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади экологик вазият муаммоли ҳудудлар мониторингини амалга ошириш ва атроф-муҳит ҳолатлари ўзгаришларини комплекс тадқиқ қилишга имкон берувчи компьютерлаштирилган ахборот-аналитик тизим ишлаб чиқишдан иборат.
Академик лицейларда математиканинг стохастика йўналиши элементларини ўқитиш методикаси ва педагогик имкониятларини интегратив, табақалаштирилган ёндашувлар асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.