Тадқиқотнинг мақсади ҳайвонлар туберкулёзи эпизоотологиясининг ретроспектив таҳлили, диагностикаси, қарши кураш, олдини олиш чора-тадбирларининг янги услуб ва воситаларини яратиш ҳамда мавжудларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади кремнийли юқори частотали диод тузилмаларида иссиқлик-техникавий ва ўтиш жараёнларининг хусусиятларини база соҳасининг параметрларига боғлиқ ҳолда аниқлашдан иборат.
Лексик-семантик ва грамматик шакл валентликларининг сўзшакл таркибида ўзаро ҳамкорлиги таҳлили орқали сўзшаклда мужассамлашган валентлик имкониятларининг синтактик қурилма таркиби ва мавқеини белгилашдаги аҳамиятини очиш ҳамда тавсифлаш.
Роман поэтикаси негизида алоҳида ижодкор –Одил Ёқубовнинг жанр поэтик структурасини янгилашдаги ўзига хослигини тизимли асосда, адабий жараён контекстида тадқиқ этиш натижасида назарий умумлашмалар чиқариш.
Тадқиқотнинг мақсади суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлар шароитида, ғўза далаларидаги бегона ўтларга қарши курашда ерни шудгорлаш усуллари ва таъсир доираси ҳар хил бўлган гербицидларни кетма-кет, навбатлаб қўллаш ҳисобига ғўзадан юқори ҳамда сифатли ҳосил етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
Касбий йўналтирилган ўқувчи-спортчиларда касалланиш, функционал ва жисмоний ривожланиш мезонларини илмий асослаш асосида болалар саломатлик ҳолати бузилишининг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг мақсади: кўмир саноати ишловчиларининг саломатлик кўрсаткичлари ва меҳнат шароитини ўрганиш асосида ишлаб чиқаришга боғлиқ ва касбий касалликлар профилактикаси бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда йўл қўйиладиган меҳнат стажи, касбий хавф ва ишлаб чиқариш омилларини баҳолаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Оҳангарон дарёси ҳавзаси ўсимликлар қоплами ва унинг трансформация даражасини аниқлаш ҳамда йирик масштабли харитасини тузишдан иборат.
Гипсли тупроқларнинг асосий хосса-хусусиятлари ва биологик фаоллигининг мавсумий динамикасини комплекс равишда аниқлаш, деградацияга учраганлиги бўйича индикатор мезонларини ишлаб чиқиш.