Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий хомашё манбаалари ва альтернатив углерод тикловчилардан фойдаланган ҳолда руда тикловчи электр ёйли печда техник кремний ва кремнийли қотишмаларни эритиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади оламнинг инглиз ва ўзбек фразеологик манзараларида гендер концептлар шаклланиши жараёнининг моҳиятини очиб бериш ҳамда уларнинг универсал ва миллий-маданий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий хомашёдан олинган флавоноидлар ва полисахаридлар препаратларининг аллергияга қарши ва иммунмодулловчи таъсирини баҳолашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда меҳнатни муҳофаза қилишнинг илмий-амалий асосларини такомиллаштириш юзасидан назарий-услубий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Техноген цивилизация генезиси, шаклланиш ва ривожланиш босқичлари, глобаллашув хусусиятлари ва оқибатларини синергетик таҳлил воситасида ўрганиш орқали уларни оптималлаштиришга доир фалсафий хулоса, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг мақсади автомобиль саноати корхоналарида маркетинг стратегияларини такомиллаштириш ва cамарадорлигини ошириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади болалар ювенил ревматоид артритининг клиник кечишини замонавий хусусиятларини аниқлаш ва ушбу касалликнинг турли вариантларида прогнозлаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.