Тадқиқотнинг мақсади қадимги туркий ёзма ёдгорликлардаги космогоник мифологияга оид матнларни қиёсий ўрганиш, рамзий образлар заминидаги миф сюжетларини ва улардаги космогоник тасаввурларни ёритиш, шунингдек, туркий халқлар эртак ва эпосларига қадимги туркий ёзма ёдгорликларни қиёслаш асосида, қадимги туркий космогоник пантеонни ҳамда уч қаватли олам моделини қадимги турк-будда, монийлик, Кўк Тангри, Шомонлик матнлари асосида ёритишдан иборатдир.