Методы исследований. При проведении исследований применялась теория моделирования, оптимизации, системного анализа, расчета электрических режимов, цифровые модели.
Тадқиқотнинг мақсади полифункционал кўп қатламли гетерокомпозит полимер материалларнинг физик-механик ва эксплуатацион хоссаларини самарали ошириш учун модификациялаш асосида оптимал структура ҳосил қилиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
ХХ аср навоийшунослигида Навоий адабий-бадиий меросининг илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ этиш тамойилларини ўрганиш, навоийшунос олимлар томонидан қўлланилган концептуал ёндашув ва методларни илмий асослаб бериш ҳамда навоийшуносликнинг истиқболдаги тадқиқот йўналишларини белгилаб олиш асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади ажралган ва ажралмаган динамикали каср тартибли дифференциал тенгламалар билан ифодаланувчи можароли ҳолатларда қувишни тугатишни янги усулларини топишдан иборат
Бензой кислоталарнинг моноҳосилалари ва этаноламинлар асосидаги аралаш-лигандли металл компклексларни синтез қилиш, янги бирикмаларни монокристал шаклида олиш, уларнинг тузилишидаги специфик хусусиятларни кўрсатиб бериш ва бир нечта металл комплекслар мисолида биологик фаолликларни аниқлашдан иборат
Тадқиқотнинг мақсади кам углеродли ва кам легирланган пўлатларни ёйли дастакли пайвандлаш учун маҳаллий хомашёлардан тайёрланадиган кўп компонентли қопламаларни ишлаб чиқишнинг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади темир йўл автоматика ва телемеханика қурилмаларини техник ҳужжатлаштиришнинг автоматлаштириш воситаларини такомиллаштиришдан иборат.
Эркин иқтисодий ҳудудларга хорижий инвестицияларни жалб қилишни ривожлантириш йўналишлари бўйича илмий, услубий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат
Ёғ-мой саноати чиқиндиси госсипол смоласи ва маҳаллий ресурслар асосида импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган кислотабардош зангга қарши қопламалар олишнинг технологиясини яратишдан иборат