Аффект институтининг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатларини комплекс ўрганиш асосида аниқланган муаммоларнинг ечимини топиш ҳамда мазкур жиноятнинг олдини олишни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда аҳоли ўлими бўйича ҳудудий фарқларини аниқлаш ва республика ҳудудларида аҳоли ўлимини пасайтиришга хизмат қиладиган илмий-амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади ёш авлод тарихий онгини ижтимоий фалсафий жиҳатдан тадқиқ қилиш, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуриш шароитида мазкур соҳага таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ҳамда мамлакатимиз ёшларининг тарихий хотираси ва тарихий онгини ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
Тадқиқотнинг мақсади технологик жараѐнлар бошқарув тизимлари учун мўлжалланган сезгирлиги ва асимметрик суюқлик оқими сарфини ўлчаш аниқлиги юқори ҳамда чизиқли статик тавсифга эга бўлган суюқлик сарфини ўлчовчи электромагнит ўзгартиргичларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади: инглиз ва ўзбек тилларидаги қасамёдларнинг жанр шакллари мавзу гуруҳлари, уларнинг матний тузилишидаги миллий хусусиятларни аниқлаш ва қиёслашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади рус ва ўзбек тилларидаги белги билдирувчи лексемалар семантикасини чоғиштириш асосида универсалиялар ҳамда этномаданий хусусиятларни таҳлил қилиш, белги ифодалашнинг умумий ҳамда рус ва ўзбек тилларига хос моделларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади саноат учун аҳамиятли бўлган сийрак ва сийрак-ер металларини аниқлашнинг вольтамперометрик ва кондуктометрик усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
Целью исследования является разработка предложений и рекомендаций по совершенствованию процесса социализации и трудовой интеграции молодёжи с ограниченными возможностями.
Тадқиқотнинг мақсади Абдулқодир Гийлоний асарларида инсон муаммосининг ҳар томонлама таҳлили, фалсафа тарихидаги аҳамиятини ва бошқа тасаввуфий таълимотлар билан ўхшаш ҳамда фарқли томонларини қиёсий тадқик этишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади толерантлик тамойили асосида минтақавий ва глобал экологик хавфсизликнинг умумназарий концептуал асосларини белгилаб берувчи йўналиши сифатида асослаш ва соҳага оид таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш, иқтисодиётни либераллаштириш жараёнида инновацион тафаккурнинг мазмун-моҳияти, имманент хусусиятлари ҳамда ижтимоий аҳамиятини фалсафий асослашдан иборат.