Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда азот тутган бирикмаларнинг винил ҳосилалари қишлоқ хўжалигида, фармацевтика, кимё саноати, текстил, лок-бўёқ, нефт-газ кимёси соҳаларида ва улардан махсус хусусиятли полимерлар, сорбентлар, инсектицидлар, пигментлар, доривор препаратлар, фотосезгир материаллар, биологик фаол моддалар, рангли плёнкалар, пластиклар, термостабилловчи толалар ва композицион материаллар олишда қўлланилмоқда.