Тадқиқотнинг мақсади. “Девону луғати-т-турк”да ифодаланган ОЛМ ва унинг тегишли компонентлари бўлмиш концепт ва концептосферанинг шаклланиш ва реализация қилиниш механизмининг когнитив қонуниятларини текшириш, ДЛТда ва ҳозирги ўзбек тилидаги концептларнинг миллий лисоний манзарадаги ўрнини белгилаш ва шу орқали тилда ва онгда, индвидуал ва ижтимоий дунёқарашда вужудга келган ўзгаришларнинг ижтимоий-лисоний феномени эканини асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади мавжуд чизел-култиваторларни техник ва технологик жиҳатдан такомиллаштириш ҳисобига ерларга экиш олдидан ишлов беришда иш сифати ва унумини ошириш ҳамда энергияҳажмдорликни камайтиришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади MeF2-TRF3 (Me-Ca, Ba; TR-Yb, Ce) асосли монокристаллар ва нанокерамикаларда таққослаш асосида радиация билан стимуллашган жараёнларни ўрганиш ва бу материаллардаги радиациявий жараёнларнинг умумий ва ўзига хос қонуниятларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни комплекс таҳлил қилиш асосида илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда демократик сайлов тизимининг шаклланиши, унинг институционаллашуви ва қонунчилик асосларини такомиллаштиришга оид назарий ва конституциявий-ҳуқуқий масалалар бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
Rus tilida,O`zbek tilida (kir.),O`zbek tilida (lot.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-20 23:53:00
Тадқиқот мақсади билак суяклари битмаётган синиқлари ва сохта бўғимларини патологик ўчоқ хусусияти, унинг локализацияси ва даволашга комплекс ёндошув орқали натижаларни яхшилашдан иборатдир.
Тадқиқотнинг мақсади узумнинг йирик ғужумли майизбоп (гермиён) навларининг агробиологик, технологик хусусиятларини баҳолаш ва қуритиш технологиясининг самарали элементларини илмий асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади қанд жўхорининг поя шарбатида юқори қанд тўпловчи навларини танлаш, етиштириш ва улардан муқобил энергия хомашёси сифатида фойдаланиш истиқболларини илмий асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади маданий қовоқ экинлари коллекциясидан шарбатбоп қовоқларнинг тур ва навларини танлаш, агробиологик, технологик, сақлаш муддатлари ва хусусиятларини ўрганиш, қовоқ шарбати олиш технологиясини илмий асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилояти тупроқларидаги цезий-137 ва стронций-90 радионуклидларини бета- ва гамма-нурланишлар асосида радиометрик-спектрометрик аниқлаш усулини ишлаб чиқиш ҳамда бу радионуклидларнинг Сурхондарё вилояти тупроқларидаги тарқалишини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсадимақсадли маҳсулот олиш учун қатор оксидловчиларнинг сувли муҳитдаги сульфидли бирикмалар билан ўзаро таъсир қонуниятларни аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади қардош халқлар адабиётининг ўзига хослиги ва умумий жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда қиёсий ўрганишнинг оптимал мазмуни ва мақсадига мувофиқ тарзда ўзлаштириш йўлларини илмий асослаш мисолида адабиёт ўқитишнинг самарадорлигига эришишдан иборат.
Қорақалпоғистон кўллари рапаси ва қуруқ аралаш тузлари ва дистиллер суюқликни комплекс қайта ишлаш йўли билан бишофит, натрий сульфат, магний гидроксид (оксид) ва натрий хлорид олишнинг илмий асослари ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишда назорат механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Корхонада молиявий-иқтисодий инқирозга қарши бошқариш стратегиясини ишлаб чиқишнинг илмий методологик асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.