Тадқиқотнинг мақсади суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларининг хосса-хусусиятлари, экомелиоратив ҳолати ва унумдорлигини, буғдой ҳосилдорлигини минераллашган сувлар билан суғориш таъсирида ўзгаришини аниқлаш ҳамда минераллашган коллектор-зовур, аралаш сувлардан фойдаланиш ва дарё сувларини антропоген ифлосланишдан муҳофазалаш,тежашга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.