Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистон ер ости сувларида гелий таркибий миқдорининг шаклланиш ва ўзгариш қонуниятларини аниқлаш ва ер ости сувларида гелий изотоплари тақсимланишини асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий хомашёлар асосида гетерокомпозит полимер материаллардан пахтага дастлабки ишлов бериш технологик жихозлари эксплуатацион ишончлилиги ва самарадорлигини ошириш учун полимер қопламали ва қуйма деталларини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади ўткир ва эрта тикланиш даврида ишемик инсульт мавжуд бўлган беморларда церебрал веноз гемодинамиканинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади график таълим самарадорлигини оширишда аниқ ва табиий фанлар интеграциясига асосланган ягона графикавий тартибни таъминлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади ацетилен окси- ва аминли ҳосилалар асосида янги полифункционал бирикмаларнинг каталитик синтези ва уларнинг хоссаларини
ҳамда қўлланиш соҳасини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади асбобсозлик пўлатларини юқори даражада ейилишга бардошлилигини таъминлайдиган бўшатиш ва юза қатламини азот ва углерод атомлари билан тўйинтириш жараёнларини ўзаро биргаликда ўтказиш имконини берадиган паст ҳароратли нитроцементациялашнинг
комбинациялашган технологик жараёнини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Мурод Муҳаммад Дўстнинг тилдан фойдаланиш маҳоратини таҳлил қилиш ва ёзувчи ижодининг лингвопоэтик ўзига хослигини белгилашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади пьезокристалларда қутбланган ёруғлик таъсирида содир бўлувчи икки ва уч фотонли оптик ва чизиқли фотогальваник эффектларнинг механизмларини, шунингдек, спин боғланган ўлчамли квантлашишни тадқиқ қилишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар виктимологик профилактикаси бўйича фаолиятини такомиллаштиришга доир
илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади: танланган ТЮТларни кўпрангли фотометрик маълумотлар асосида тадқиқ этиш ва уларнинг асосий физик параметрларини аниқлаш ҳамда кўпрангли фотометрик ўлчовларни таҳлил қилишда фойдаланиладиган оригинал калибрлаш боғлиқликларни ўрганиш.
Тадқиқотнинг мақсади ғўза қаторлари орасида бўйлама пол ҳосил қиладиган қурилманинг технологик иш жараёнини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш орқали пол ҳосил қилишда иш унумини ошириш ва меҳнат сарфини камайтиришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади. Ғўзанинг турли геномли турларини турлараро дурагайлаш ва экспериментал полиплоидия услубларидан фойдаланиш асосида олинган дурагай шаклларни морфобиологик ва қимматли хўжалик белгиларининг ирсийланиши ва трансгрессив ўзгарувчанлигини аниқлаш ҳамда улардан амалий селекция жараёнида генетик жиҳатдан бойитилган оила ва тизмалар яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зонасининг туристик салоҳиятидан унумли фойдаланишнинг йўналишларини асослаш ва истиқболда ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.