Тадқиқотнинг мақсади глицирризин кислотаси ва унинг моноаммонийли тузи асосида таркибида мочевина ҳосилалари, аминофеноллар, айрим сульфаниламид препаратлар тутувчи супрамолекуляр бирикмалар синтез қилиш, улардан фунгицид, антиоксидант ва биостимулятор хоссасига эга бўлганларини аниқлаш, кимёвий таркиби асосида ҳалқаро код рақамлари ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этишдан иборат.