Тадқиқотнинг мақсади турли тизимга мансуб ва қардош тиллар (инглиз, ўзбек ва қорақалпоқ тиллари) материали мисолида провербиал тузилмалар таркибида инсонга берилган баҳо воқеланишининг прагматик ва лингвомаданий хусусиятларини белгилаш, қиёсланаётган тилларда мавжуд бўлган мақоллар таҳлили орқали инсонни тавсифлашдаги ўхшашликлар ва тафовутларни аниқлашдан иборат.