Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг жанубий ҳудудларида истиқомат қилувчи мактабгача ёшдаги болаларда стоматологик статусни ўрганиш ва даволаш профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқишни такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади малакали баскетболчи қизларда жисмоний ишчанлик қобилиятини тикланиш жараёнининг инновацион технологиялар таъсири остида самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади ёш сузувчиларни дастлабки ихтисослик босқичида саралаш самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларни инобатга олган ҳолда саралаш тизими ва тайёргарлик жараёни мувофиқлигини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади виртуал дидактик муҳитнинг таълимий потенциалини аниқлаш ҳамда талабаларнинг техник тайёргарлиги даражасини ошириш методикасини такомиллаштиришдан иборат
Тадқиқотнинг мақсади ишчи камерадан чигит чиқиш жараёнини такомиллаштириш орқали тола бўйича иш унумдорлигини оширишн и назарий-экспериментал асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий шароитда озуқабоп ҳашаротларни етиштириш учун озуқавий қиймати юқори, таннархи арзон ва тайёрланиши қулай технологик ечимга эга бўлган озуқа манбасини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади хизмат кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шерикчилигининг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсия ҳамда таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади миокард инфарктини ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда психологик ўзгаришларни эрта ташхислашда клиник-психологик предикторларни аниқлаш ҳамда даволаш услубларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот мақсади. Қандли диабет билан касалланган болаларда асосий стоматологик касалликлар профилактикаси дастурини ишлаб чиқиш ва тактикасини мақбуллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади озиқ-овқат товарлари B2B бозорида сотиш тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Ғарбий Зарафшон тоғ тизмаси биоценозлари кўп йиллик ўтлари нематодаларининг тур таркиби ва тоғнинг баландлик зоналари бўйича вертикал тарқалишини ҳамда уларнинг тоғ экосистемаси кўп йиллик ўтлари билан экологик муносабатларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади 1917-1970 йилларда Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг пул ислоҳотлари натижалари ва унинг аҳоли ижтимоий ҳаётига кўрсатган таъсирини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади малака ошириш жараёнида профессионал таълим тизими бошқарув ходимларининг иқтисодий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.