Тадқиқотнинг мақсади тадбиркорлик субъектларини солиқ органларининг қонунга хилоф ҳаракатларидан фуқаролик-ҳуқуқий ҳимоя қилиш муаммоларини комплекс ўрганиш, бу борадаги доктринал қоидаларни ҳамда қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш учун илмий-назарий, амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.