Тадқиқотнинг мақсади тухумдонлар яхшисифат структурали ўзгаришлари билан боғлиқ бепушт аѐлларни эндохирургик даволашдан кейин репродуктив функцияси реабилитация усулларини такомиллаштириш ва уларнинг самарадорлигини баҳолашдан иборат
Тадқиқотнинг мақсади β-таласемия билан оғриган беморларда клиник-гематологик ва иммунологик жихатларини, ҳамда хелатор терапия қабул қилаётган беморларда, иммунитет ҳолатини ва темир ортиқча тўпланишини ўзаро боғликлигини бахолашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади сурункали гепатит В билан касалланган беморларнинг метаболомик кўрсаткичлари ва периферик қон зардобидаги протеомик жараёнини ҳар томонлама таҳлил қилиш орқали касалликнинг оқибатини башорат қилиш, ҳамда ташхислаш усулларинимуқобиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда давлат ҳокимиятини шакллантиришнинг асосий омили - сайлов тизимини такомиллаштириш ва демократлаштириш ислоҳотларини хорижий ва миллий тажрибалар асосида тадқиқ этиш ҳамда унинг натижаларини миллий амалиётга қўллашнинг назарий-амалий жиҳатларини илмий таҳлил этишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади тур ичида эколого-географик ва генетик узоқ жуфт дурагайлаш услуби орқали тезпишар, тола чиқими ва тола сифати юқори ҳамда вертициллёз вилтга толерант ўрта толали ғўза нави яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Бухоронинг кекса ва қари ёшдаги аҳолиси орасида метаболик синдромнинг тарқалишини аниқлаш ва баҳолаш, шунингдек уларни эрта ташхислаш ва олдини олиш бўйича адекват чораларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади тикув машинаси икки конуссимон базавий ва созловчи пружиналари бўлган игна ипини таранглагичнинг конструкциясини ишлаб чиқиш, назарий ва тажрибавий тадқиқотлар асосида параметрларини аниқлаш, сифатли чок олишни амалга оширишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади «Бобурнома»даги фразеологик бирликлар, уларнинг инглизча таржималарининг когнитив ва лексикографик нуқтаи назардан очиб бериш ва мавзули луғат яратиш тамойилини ишлаб чиқишдан иборат.