Луғат алифбо тартибида жойлаштирилган 1800 дан ортиқ атамани ўз ичига олади. Луғат мутахассисларнинг кенг доирасига, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг илмий-техник ходимларига, ўқитувчиларга, аспирантларга, телевизион техника бўйича ҳорижий адабиётлар билан ишловчи таржимонларга мўлжалланган. Луғатдан, шунингдек, нашриёт ходимлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларининг муаллифлари ҳам фойдаланишлари мумкин.