Ушбу кейснинг асосий манбаи кабинетли, лавхали бўлиб, вазият даврий кетма-кетликда баён этилган. Кейснинг асосий объекти бемор. Бу ташкилий институционал кейс бўлиб, маълумотлар вазиятлар ва саволлар асосида тузилган. Ҳажми қисқача, тизимлаштирилган бўлиб, тренинга мўлжалланган ўқув мавзу бўйича билим ва кўникмалар ҳосил қилишга қаратилган. Дидактик мақсадларга кўра кейс муаммоларни тақдим этишга, уларни ҳал этишга, таҳлил қилиш ва баҳолашга қаратилган. Ушбу кейсдан терапия, офтальмология, шошилинч холатлар фанларида фойдаланиш мумкин.