Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” номли китобини ўрганиш методикаси.
(Умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб–ҳунар коллежларида ижтимоий фанлардан дарс берадиган ўқитувчилари учун).
Ушбу тавсиянома, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 1989-1992 йиллар оралиғида қилган маъруза ва нутқлари асосида тайёрланган бўлиб, унда юртбошимизнинг ўша йилларда сиёсий-ғоявий, ижтимоий-иқтисодий ҳамда маънавий-мафкуравий соҳаларда, шу билан бирга ўзбек халқининг асрий орзуси бўлмиш давлат мустақиллигини қўлга киритиш йўлида амалга оширган матонатли меҳнати, моҳирона сиёсати, фидокорона кураши билан боғлиқ тафсилотлар ўрин олган.
Мазкур тавсиянома умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб–ҳунар коллежларида ижтимоий фанлардан дарс берадиган ўқитувчилар ҳамда барча тоифадаги малака ошириш курслари тингловчилари учун мўлжалланган.