Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Баркамол авлод йили» Давлат дастурида мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, мамлакатимиз ёшларини XXI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган, ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб вояга етказиш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш бўйича кенг кўламли, аниқ йўналтирилган чора-тадбирлар белгилаб берилган.