Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги соматизмларнинг семантик-прагматик белгиларини фольклорнинг мақол, топишмоқ, олқиш, қарғиш каби жанрлари мисолида асослаш орқали уларнинг тил ва нутқдаги ўрнини, лисоний, миллий-маданий, гендер, денотатив-коннотатив, диахрон-синхрон, стилистик-функционал, когнитив, концептуал табиатини очиб беришдан иборат.