Корхоналарнинг хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, уларнинг ишларини яхшилаш, самарадорлигини оширишнинг муҳим омили бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш корхоналарнинг ишлаб чиқариш, молиявий, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш даражасини аниқлашга ѐрдам беради, фойдаланилмаган ресурсларни аниқлаб, корхоналарнинг келгусида ривожланиши, уларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш учун зарур тавсияларни ишлаб чиқишга имкон беради.