Жамиятда соғлом хаёт тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустахкамлаш, жисмонан соғлом, маънан бой ёш авлодни тарбиялаш, фуқароларни жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишга кенг жалб этишни таъминлашга йўналтирилган, комплекс тадбирларни амалга ошириш мақсадида шунингдек, Ўзбекистон Республикасида 2005 йилни “Сихат-саломатлик йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси «Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастури ҳакида қарор қабул килди. Ушбу қарор моддаларининг бирида жисмоний тарбия институтларида, педагогика олий ўқув юртларининг жисмоний тарбия факультетларида «Валеология асослари» факультативини киритиш хақида сўз боради, бунинг учун ўқув дастларини ишлаб чиқиш керак.