Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон ва Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 мартдаги “Умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари малакасини ва касб маҳоратини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 67-сон қарори ижросини бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси” кўрик-танловини (бундан буён матнда кўрик-танлов деб юритилади) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.