Тадқиқотнинг мақсади хронотопнинг классик ва замонавий шакллари, турлари ҳамда ифода усулларидан иборат тизимини замонавий романлар мисолида илмий-таҳлилий, қиёсий-типологик ҳамда назарий умумлаштиришдан иборат.
Тадқиқoтнинг мақсади эркин иқтисoдий зoналарда тадбиркoрлик субъeктларининг иннoвациoн-инвeстициoн фаoлиятини таҳлил қилиш ва унинг қўллаб-қувватлаш мeханизмини такoмиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан ибoрат.
Тадқиқотнинг мақсади бир жинсли бўлмаган эластик қовушоқ суюқликларнинг мураккаб реологик модели тенгламаларини ортогонал координаталар системасига ўтиш орқали такомиллаштириш ва унинг асосида девори ўтказувчи ясси канал ва цилиндрик қувурларда эластик қовушоқ суюқликларнинг стационар ва пульсланувчи оқими масалаларини аналитик шаклда ечишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади инсон тадбиркорлик қобилиятини баҳолаш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади геотизимларнинг структуравий ва динамик ҳолатидан келиб чиқиб, Амударё дельтаси чўлга айланиб бораётган худудининг табиий муҳитини оптималлаштириш бўйича табақалаштирилган ва интеграл тадбирларнинг географик асосларини ишлаб чиқиш ва асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади замонавий геоинформацион, картографик ва веб харитага олиш методлари асосида Ўзбекистон Республикасининг боғдорчилик ва узумчилик веб атласини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилояти ландшафт хилма-хиллигини сақлаш ва геоэкологик вазиятини яхшилаш тадбирларини амалга ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади қомати бузилган болалар соғлиғини яхшилашга қаратилган бошқарув назарияси асосида болалар учун профилактик кийимларни лойиҳалаш усулларини такомиллаштириш бўйича илмий масалани ечишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ва бошланғич таълим жараёнида узвийликни таъминлаш негизида компетенциявий ёндашув йўлларини очиб бериш, шунингдек, замонавий технологияларни таълим-тарбия амалиётида қўллаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқoтнинг мақсади иқтисодиётни рақамли ривожлантириш шароитида республика қурилиш саноати корхоналарини барқарор инновацион ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади спорт такомиллашув босқичидаги гимнастикачилар машғулот жараёнини ташкил этиш ва бошқаришда комплекс назорат қилиш методологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида аҳоли турмуш даражаси, асосий тенденциялари ва ўзгаришларни статистик баҳолаш ҳамда ўрта муддатли статистик прогнозини ишлаб чиқиш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
Тадқиқотнинг мақсади талабаларда интернет тобелигини келтириб чиқарувчи психологик омилларни аниқлаш ҳамда уни бартараф этиш йўлларини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.