Эркин иқтисодий ҳудудларга хорижий инвестицияларни жалб қилишни ривожлантириш йўналишлари бўйича илмий, услубий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат
Ёғ-мой саноати чиқиндиси госсипол смоласи ва маҳаллий ресурслар асосида импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган кислотабардош зангга қарши қопламалар олишнинг технологиясини яратишдан иборат
Мева-сабзавот омборларининг иссиқлик-технологик жараёнларида қуёш энергияси асосидаги иссиқлик таъминоти тизимини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш самарадорлигини асослашдан иборат.
Металл қиринди абсорберли қуёш ҳавоқиздиргич коллекторларини ишлаб чиқиш, уларнинг асосий иссиқлик – техникавий ва оптик – геометрик параметрларини асослашдан иборат.
Органик чиқиндиларга бир идишда поғонали анаэроб ишлов беришда қайта тикланувчи энергия қурилмасининг оптимал параметрларини ва иш режимларини аниқлашдан иборат.
Ғўза қатор ораларида кузги дон экишда иш сифати ва унумини ошириш ҳамда энергия-ресурстежамкорликни таъминлаш учун бир ўтишда уларга ишлов бериб,агротехника талаблари бўйича қаторлаб дон экадиган комбинациялашган агрегат ишлаб чиқишдан иборат.
Гранулланган кремнийнинг электрофизик ва термоэлектрик хусусиятларини 300-1000 К температуралар оралиғида комплекс баҳолаш ва шулар асосида иссиқлик энергия ўзгартиргичи қурилмасини ишлаб чиқишдан иборат.
Инсоннинг ижтимоийлашуви жараёнида шаклланган баркамолликнинг элитар онгдаги ифодаси, элита, элитология, элитаризмнинг ўзаро алоқаси ва фарқини илмий фалсафий асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда жамиятни демократлаштириш жараёнларини жадаллаштиришда инсон омилининг аҳамиятини очиб бериш билан бирга, уни янада ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот мақсади магнитсизлантирувчи қурилмалар асосида темир йўл транспортини автоматлаштириш тизимларидаги хатоликларни бартараф этишнинг услуб ва усулларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади жамиятни модернизациялаш назарий-методологик асосларининг намоён бўлиш хусусиятларини илмий-назарий такомиллаштириш юзасидан хулосалар, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистоннинг шимолий ҳудудлари шароитида маҳаллий эчкиларнинг биологик ва хўжалик хусусиятлари асосида уларнинг махсулдорлигини оширишнинг ресурстежамкор усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади тебранма тозалагичнинг янги конструкциясини ишлаб чиқиш йўли билан тозалаш жараёнида пахта хомашёсининг дастлабки
сифат кўрсаткичларини сақлашдан иборат.