Тадқиқотнинг мақсади билвосита нутқий актларнинг испан мулоқот матнида воқеланишига таъсир этувчи этносоциопрагматик омилларни, хусусан, нутқ субъектларининг ёши, ижтимоий мақоми, маълумоти кабилар билан боғлиқ ҳолда тавсифлаш ва уларнинг устувор хусусиятларини белгилашдан иборатдир.