Тадқиқотнинг мақсади Зарафшон водийси шароитида ширин картошка (батат) нав намуналари тўпламини тезпишарлиги, ўсиши, ривожланиши, жадал кўпайиши, ҳосил шаклланиши, маҳсулдорлиги, уяда туганакларнинг ғуж жойлашиши, умумий ва товар ҳосилдорлиги, туганаклар биокимёвий таркиби ҳамда сақланувчанлиги бўйича ҳар томонлама баҳоланиб, истиқболлиларини ажратиш асосида юқори ва сифатли ҳосил олишни таъминловчи
агротехнологик тадбирлар тизимини такомиллаштиришдан иборат.