Тадқиқотнинг мақсади. Ирригация эрозиясига учраган майдонларда ер ресурслари, суғориш сувлари ва минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш, тупроқ заррачаларининг ювилишини камайтириш, зироатлардан (ғўза, кузги буғдой, такрорий соя, ловия, мош, сидератлар ва ҳамкор экинлар сабзи, ош лавлаги, турп, шолғом, мош) юқори ва сифатли ҳосил етиштиришни илмий асослаш ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.