Тадқиқотнинг мақсади янгидан суғориладиган типик бўз тупроқларда қовун навларининг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигини аниқлаб, улар ҳосилини турли қуритиш усулларида баҳолаш асосида ишлаб чиқаришга юқори барқарор, экспортбоп маҳсулот етиштириш бўйича истиқболли навларни танлаш, мақбул ўғитлар шароитида ўстириш ва қуритиш технологиясига оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.