Тадқиқотнинг мақсади. Зуллисонайн шоир Шукурий ҳаёти ва фаолиятини турли манбалар ҳамда “Девон”идаги янги маълумотлар асосида ёритиш, унинг ўзбек ва тожик тилидаги адабий мероси кўламини жанрлар таркибини аниқлаштириш, XIX аср ўзбек мумтоз адабиётидаги ўрнини белгилаш, ижодий ўзига хослигини анъанавийлик ва бадиий маҳорат нуқтаи назаридан илмий асослашдан иборатдир.