Тадқиқотнинг мақсади топинамбур асосида шарбат, концентрат, кукунлар олиш ва солод бўлмаган хомашё сифатида фойдаланиб, пиво пишириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат
Тадқиқотнинг мақсади ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида оксидланиш жараёнларининг антиоксидант фаоллиги ва антиоксидант ҳимоя тизимини ростлаш орқали вино технологиясини такомиллаштириш
Тaдқиқотнинг мaқсaди циклодекстринлар тури ҳамда комплексларини олиш усулларини цинарозиднинг биологик фаоллиги ва олинган комплексларнинг тузилишига солиштирма таъсирини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалиги корхоналарида электр энергия истеъмолини прогноз қилиш аниқлигини ошириш имконини берувчи усулни унга таъсир этувчи факторларни ҳисобга олиб такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқот мақсади: частотавий ростланувчи юқори кучланишли асинхрон электр юритмали насос қурилмасининг асосий иш режимлари кўрсаткичларини тадқиқ қилишга мўлжалланган энергия исрофларини камайтирувчи усулларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.
Тадқиқотнинг мақсади миграция жараёнлари трансформациясига таъсир кўрсатувчи ижтимоий омилларни тадқиқ этиш ва социологик моделлаштириш орқали мутасадди ташкилотларнинг миграцияга оид фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади жамиятни модернизациялаш шароитида ёшларнинг социал мобиллигига таъсир этувчи омилларини аниқлаш ва Ўзбекистонда ёшлар социал мобиллиги механизмларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тутнинг замбуруғ қўзғатадиган касалликларини Сурхондарё вилояти шароитида тарқалиши, ривожланиши ҳамда зарарини аниқлаш ва касаллик қўзғатувчи замбуруғларининг патогенлик хусусиятларини ҳамда уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг мақсади ипак саноати чиқиндиси ипак қурти ғумбагидан хитин ва хитозан олишнинг такомиллашган технологиясини ишлаб чиқиш, у асосида биологик фаол, экологик хавфсиз бўлган “УЗХИТАН” препарати олиш технологиясини яратишдан иборатдир.
Тадқиқотнинг мақсади маҳсулдор қатламларга сув бостиришнинг принципиал ҳолатларини асослаш усулларини ишлаб чиқиш ва Фарғона нефтгаз вилоятидаги конларда қатламсимон турдаги уюмлардан нефть олиш суръатини ва чиқариб олиш даражасини орттиришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда макроиқтисодий сиёсатни мувофиқлаштиришнинг молиявий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни модернизациялаш шароитида уй-жой коммунал соҳаси фаолиятини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.