Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон миллий архиви 715-жамғармаси “А.Г. Серебренников тўплами”даги XIX асрда Россия империясининг Туркистонни босиб олиш стратегияси, унинг ўлкада юритган сиёсатига доир ҳужжатларнинг тарихий-манбавий моҳиятини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон миллий архиви 715-жамғармаси “А.Г. Серебренников тўплами”даги XIX асрда Россия империясининг Туркистонни босиб олиш стратегияси, унинг ўлкада юритган сиёсатига доир ҳужжатларнинг тарихий-манбавий моҳиятини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги диалогик нутқнинг лингвопрагматик хусусиятларини аниқлаш, унинг самарали амалга ошишида лингвопрагматик омилларнинг ижтимоий ва психологик омиллар билан уйғунлашувини ёритишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади оқ янги зеландия ва уларни оқ йирик қуён зоти билан жуфтлашдан олинган дурагайларнинг биологик ҳамда маҳсулдорлик хусусиятларини аниқлаш асосида қуёнлардан олинадиган маҳсулот сифатини яхшилашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Phaseolus vulgaris ўсимлиги пўстлоғи пектин моддаларининг структуравий-кимѐвий тузилишини ўрганиш, пектин макромолекуласининг асосий ва ѐн занжири тузилишини тасдиқлаш, пектиннинг металл комплексларини олиш ва уларнинг биологик фаоллигини
аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилоятининг шўрланган тупроқ шароитига мос тритикале навларини танлашда мосланувчанликнинг физиологик ва биокимёвий асослаш ва шу ҳудудга мос қимматли юқори маҳсулдор навларни ажратиб олишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоий асарларида фаол луғавий концептлар асосида идрок этилган оламнинг лисоний манзарасини тавсифлаш, эски ўзбек тилидаги концепт ва категорияларнинг миллий-лисоний манзарадаги ўрнини очиб бериш, шу орқали тил ва унинг идрок этилиши жараёнида юз берган тарихий ўзгаришларни далиллашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади мумтоз адабий асарлар таркибидаги масал жанри ва масалнамо сюжетлар генезиси, уларнинг типологик, функционал хусусиятлари, мазмуни, мажозий ва рамзий образлар тизими ҳамда ғоявий жиҳатларини аниқлашдан иборат.