Тадқиқотнинг мақсади пахтани ғарамлашнинг кичик ўлчамдаги ва ҳажмий зичликдаги моделини ишлаб чиқиш асосида тола ва ундан олинган ипларнинг физик-механик хоссаларини тадқиқ этишни асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади кубик панжарадаги бир, икки, уч ва N заррачали Шрёдингер операторлари хос қийматлари мавжудлигининг етарли шартини ва муҳим спектрининг ўрнини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади умуртқа поғонасини анатомик тавсифлаш, морфометрик параметрларини аниқлаш ва унинг ёшга боғлиқ ҳолда болалар жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари билан боғлиқлигини қиёсий баҳолашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади холецистэктомия операциясидан кейинги эрта билиар асоратларни, замонавий миниинвазив усулларни қўллаб, диагностика қилиш ва даволаш тактикасини мақбуллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади турли усулларда рух оксиди наноструктураларини синтез қилиш, уларнинг морфологик характеристикаларини ҳамда турли ташқи таъсирлар натижасида оптик хоссалари ўзгаришларини тадқиқ қилишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги икки, уч ёки ундан ортиқ ўзаклардан ташкил топган қўшма отларнинг структурал-семантик ва коммуникатив-прагматик хусусиятларини тиллараро чоғиштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Деванасой кўмирли-гилли сланецлари ва металлургия чиқиндиларидан фойдаланиб, портландцемент клинкери таркибини ва олишнинг ресурстежовчи технологиясини ишлаб чиқишдан иборат
Тадқиқотнинг мақсади мувофиқлашган координаталар системасини топиш алгоритмини қуриш, лагранж махсусликларини ва параметрлардан боғлиқ бўлган фаза функциясининг махсусликларини чизикли группаларга нисбатан классификациясини топишдан иборат.