Тадқиқотнинг мақсади турк яссавийшунослари томонидан амалга оширилган илмий тадқиқотлар асосида Аҳмад Яссавийнинг ирфоний маслаги, туркий тасаввуф шеъриятининг шаклланиши ва ривожланишидаги хизматларини эътироф этиш, Аҳмад Яссавий ҳаёти, ижоди, хусусан, “Девони ҳикмат”нинг нашрлари ва тадқиқи, диний-тасаввуфий истилоҳ ва образларнинг ўзига хослигини илмий жиҳатдан асослаб беришдан иборат.