Суғоришга берилаётган ва оқова сув миқдорини ҳисоблаш мақсадида суғориш тизимларида махсус хизмат ташкил қилинган. Ҳар бир хўжалик керакли миқдордаги сувни ўз вақтида олиб, уни режага асосан тақсимлаш зарур. Бунинг учун сув ўлчаш ва тақсимлаш иншоатларига ҳамда малакали мутахассисларга эга бўлмоқ керак.
Мувақат суғориш шаҳобчаларига-ўқариқларга, алмашлаб экиш далаларига, шоличилик чеклари ва полларга берилаётган сув миқдорини ҳисобга олиш мақсадида итальян олими Чиполетти томондан ишлаб чиқилган трапеция шаклидаги сув ўлчаш асбобидан фойдаланилади.