Ҳозирги пайтда фойдаланиш соҳаларининг кенглиги жихатидан ГАТнинг имкониятлари ошиб бормоқда. У навигация, транспорт, қурилиш, геология, ҳарбий ишлар, иқтисодиѐт, экология ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилмоқда. Географик ахборот тизимлари ер тузишда, турли тизим кадастрларида, картографияда ва геодезияда кенг қўлланилмоқда. Ушбу мақоланинг мақсади ГАТ технологияларини сув хўжалик муаммоларни ҳал қилиш учун фойдаланиш имкониятини баҳолашдан иборат.