Ҳозирги кунга келиб ишлаб чиқариш соҳасида замонавий автоматик бошқариш тизимларини қўллаш долзарб муаммодир. Жараёнга замонавий автоматик бошқарув тизимини жорий қилиш орқали инсон соғлигига салбий таъсир кўрсатадиган хавфли жараёнларни масофадан туриб бошқариш, иш унумдорлиги ва маҳсулот сифатини ошириш, бунинг натижасида иқтисодий самарадорликни кўтаришимиз мумкин.