Углеводород хом-ашёсига бўлган талабнинг йилдан йилга ортиб бориши, ундан фойдаланишга комплекс ва рационал ёндашувни, конларда йиғиш, тайёрлаш ва узатиш жараёнларидаги йўқотишларни бартараф қилишни тақазо этади. Бир каррали абсорбциялаш хусусиятларини ўрганиш асосида: углеводород хом-ашёсини конларда барқарорлаштириш, паст босимли сақлаш идишлари ва аппаратларининг газ бўшлиғидан енгил фракцияларни ажратиб олиш, табиий газни қуритиш, углеводород хомашѐсини конларда барқарорлаштириб, горизонтал аппаратларни қўллаб углеводород аралашмаларини кўп босқичли буғлатиб ва конденсациялаб барқарорлаштириш, газ фракциясини ҳайдаш колоннасининг оралиқ секциясига узатиш технологиялари асосланди;