Битирув малакавий иш мавзусининг долзарблиги. Глобаллашув жараёнларини кучайиши, тараққий этган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасида инвестицияларга бўлган талабни ўсиши натижасида қатор муаммоларнинг илмий ечими юзасидан мақсадли илмий изланишлар олиб борилмоқда. Жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар учун халқаро андозаларга мос ҳуқуқий меъёрларни шакллантириш, мамлакат иқтисодиётига инвестицияларни кўпроқ жалб этиш, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни, янги технологиялар, маҳсулот ва хизматлар соҳаларини яратиш, инновацион иқтисодиётни жадал ривожлантириш орқали иқтисодий ўсиш сифатига йўналтирилган илмий изланишларга алоҳида эътибор қаратилган